Самарқанд шаҳри қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган.
Мамлакатимизда миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, уларнинг хоки абадий қўним топган мақбараларни обод қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.
“Кексалар учун туризм” ойлиги доирасида жорий йилнинг 2 ноябрь куни Томди туманининг 50 нафар нуроний отахонлар ва оналар Бухоро шаҳрига саёҳат ва зиёрат ташкил қилинган булса жорий йилниг 25 ноябрь куни 50 нафар ёши улуғ отахон ва онахонлар Самарканд шаҳрининг қутлуғ қадамжоларда бўлиб, зиёрат амалларини бажо келтиришди.
Зиёрат Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мангу оромгоҳи булган мақбарасидан зиёрат қилиш бошланиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, қуръон тиловат қилинди. Тадбир иштирокчилари мақбарани зиёрат қилдилар.
Бу ерда зиёратга келувчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратилган. Айвон пештоқларида Қуръони карим оятлари ҳамда Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ўзбек, араб ва инглиз тилларида ёзилган.
Қадимий Самарқандга ташриф буюрган сайёҳлар шаҳарнинг юраги бўлмиш Регистон майдони ва унда қад ростлаган уч мадрасанинг кўрки, салобатидан ҳайратга тушадилар.
Самарқанднинг мовий гумбазлари қуёш нурида ярқираб турган Шоҳизинда ансанбли Самарқандликлар учун муқаддас зиёратгоҳга айланган.
Саёҳат давомида саёҳатчиларимиз навқирон Самарқанднинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар.
Бир пиёла чой устида кексаларимиз ичида ёши улуғ 87 ёшли Айтмуратова Тулеш онахон ва ёши улуғ меҳнат фахрийлари Жалғас оға Жусипов, Жарилқасин оға Асубаев, Аширбек ака Торемуратов, Серикбай ака Оразмуратов, Ордабаева Даригул, Ескабулова Роза,Бузауова Гулсаралар ҳурмат эҳтиром учун миннатдорчилигини билдирар экан, аввало юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин– дея бугунги кунга шукроналар айтиб дуо қилди.
Туман нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Л.Баянасов Муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда кексаларга ғамхўрликни кучайтирилганлиги, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, саломатлигини асраш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Томди туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси
Л. Баянасов