Бугун, “Томдибулоқ” ОФЙда Навоий вилояти Адлия бошқармасининг биринчи ўринбосари З.Фарманов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ушбу сайёр қабулда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров, туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш марказ бошлиғи И.Абдуллаев, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан кадастр ҳужжатларини расмилаштириш, меҳнат ва оилавий муносабатлар билан боғлиқ масалалар ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраб мурожаат этилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан мурожаат ва таклифлар ўртага ташланиб, муаммолар алоҳида назоратга олинди ва йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.