Томди тумани ҳокими Қ.Алдаберганов, туман прокурори О.Курбонов ва ИИБ бошлиғи А.Икромовлар томонидан туман марказидан 70-80 км узоқликда жойлашган “Роҳат” овул фуқаролар йиғинида жойлагган ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди.
Хусусан, овулдаги мактаб ва ДМТТлардаги умумий ҳолат, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, туман марказидаги тиббиёт бирлашмасини иситиш тизими ҳамда бошқа муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, беморлар ҳолидан хабар олинди.
Шифохонадаги шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича “Томдибулоқ” ОФЙдаги бешликка бу борада топшириқлар берилди.
Сектор раҳбарлари томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.