Бугун,туман маданият бўлимида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиганлигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб Юртимизда истиқлол йилларида юз берган оламшумул ўзгаришлар, тинчлик-осойишталик, тўкин ва фаровон ҳаётимиз, ёшларимизнинг жаҳон майдонларида эришаётган ютуқ ва ғалабалари – буларнинг барчасининг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори, албатта, Конституциямиз деб такидлаб тадбир иштирокчиларини самимий табриклади.
Шундан сунг туман ҳокими Қ.Алдабергенов ва сектор раҳбарлари паспорт олиш ёшига етиб, биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган 7 нафар ёшларга идентификация ID-карталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобини топширишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Томди туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов, сектор раҳбарлари Томди туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш марказ бошлиғи И.Абдуллаев ҳамда туман фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида Маданият бўлими туман 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари ҳамда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирокидаги бадиий чиқишлар, қўшиқ ва рақслар барчага бирдек манзур бўлиб, кўтаринки байрамона кайфият бағишлади.