Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 11 январдаги 16-52-сон топшириқ хатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган топшириқларни амалга ошириш механизмларини ижрочиларга сифатли етказиш бўйича “маҳалла еттилиги” учун алоҳида ўқув семинарларини ташкил қилиш белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида: бугун, тумандаги 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Томди туманидаги барча овул фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, солиқ ходимлари ва маҳаллада комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларига ўқув графигига мувофиқ ўқув семинари ташкил этилди.