Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ

 Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик куни муносабати билан "Томдибулоқ"ОФЙдаги 4-сонли умумтаълим мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида Томди туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман мактабгачи ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорлигида Қиз бола-миллат шаъни" мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, ўтказилган давра суҳбатида бугунги кунда иқтидорли қизларга яратилган имкониятлар шунингдек, хотин-қизларнинг таълим олишлари учун давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар, ўқувчи қизларнинг таълим тарбияси, кийиниш маданияти, тартиб интизоми, ва бошқа масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида таълим соҳасида ишлаб келаётган хотин-қизлар муаммолари тингланиб, уларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.