Бугун, 20-февраль куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни - Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Сибаев бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси
КУН ТАРТИБИ
Биринчи масала. Туманда 2023 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2024 йилги устуворвазифалар тўғрисида туман ҳокими в.в.б О.Умаров ҳисобот берди.
Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида туман ҳокими в.б О.Умаров ҳисобот берди.
Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 1 февралдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” 01-10/8-сонли ахборотномаси тўғрисида туман Халқ қабулхона мурири О.Алибеков ахборот берди.
Тўртинчи масала. Томди тумани адлия бўлимининг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги бўйича ахбороти тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғи К.Бекназаров ахборот берди.
Бешинчи масала. Томди тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи А.Азизов ҳисобот берди.
Олтинчи масала. Томди тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирини тасдиқлаш тўғрисида тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи А.Азизов ҳисобот берди
Еттинчи масала. Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари тўғрисида туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи О.Маденов ҳисобот берди.
Саккизинчи масала. Томди туманида тиббиёт соҳасида 2023-йилнинг ўтган даврида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Норқулов ҳисобот берди.
Туққизинчи масала. Фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича Кенгаш таркиби, Низоми, вазифаларини ва туман аҳолисини сифатли ҳамда арзон дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Норқулов ҳисобот берди.
Унинчи масала. Туманда 2023 йилда ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида Туман ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи А.Джумамурадов ҳисобот берди.
Бошқа масалалар