Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОМДИ ТУМАНИ ҲОКИМИ О.УМАРОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

ҚАДРЛИ ФАХРИЙЛАР

 

     Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамини ҳар қачонгидан кўра кенг миқёсда нишонланмоқда. Мана шу қутлуғ сана – эришилган Буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан, чин қалбимдан табриклайман! Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтганларидек: “Минг-минглаб жасур ота-боболаримиз дунёдаги кўплаб халқлар қаторида бу мудҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик кўрсатдилар. Бу сўнмас жасорат, неча йилдирки, биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади..”

     Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Уларнинг сафида 2068 нафар Томди тумани мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди.

Шундан бу мудҳиш урушда 994 нафар ўғлонларимиз Ватанга қайтган 739 нафар бедарак йўқолган, 335 нафари ҳалок бўлганини эслаш ниҳоятда оғир.

     Бугун буюк аждодлар издоши эканлигимизни чуқур ҳис этган ҳолда, бу ёруғ кунларга етиш учун қурбон бўлганлар руҳини шод, хотирасини ёд этишни, мўътабар кексаларимиз дуосини олишни, энг муҳими, тинч-осойишта давримизнинг қадрига етишни, истиқлол берган неъматларни асраб-авайлашни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.

     Хотира деганда - биз бу дунёдан ўтган аждодларимизни эслаш, уларнинг чироғини ёқиб, эзгу ишларини давом эттиришни тушунамиз. Бу халқимизга хос азалий фазилатдир. Қадрлаш деганда эса – асрлар давомида она диёримизни, халқимизнинг озодлик ва истиқлолини, эркин ва фаравон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқликдир.

     Шу фурсатдан фойдаланиб яна бир бор барчангизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 79 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

     Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Янги Ўзбекистонимиздаги тинч-тотувлик абадий бўлсин.

     Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаравонлик тилайман.