Бугун, 22-май куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни-Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Сибаев бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси
КУН ТАРТИБИ
Биринчи масала. Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг маъсулиятини ошириш бўйича сектор раҳбарларининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида сектор раҳбарлари ҳисобот берди.
Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-59-сонли Фармони ижроси юзасидан туманда меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Туман ҳокими в.б О.Умаров ҳисобот берди.
Учинчи масала. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган дастурларга киритилаётган лойиҳалар ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Маденов ҳисобот берди
Туртинчи масала. Туманда Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ижроси тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари– жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ж.Бахтибаевнинг ҳисоботи тингланди
Бешинчи масала. 2024-йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда инвестиция дастурлари ва экспорт прогнозларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида Туман ҳокими в.б О.Умаров ҳисобот берди.
Олтинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида Томди туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири К.Игиликов ҳисобот берди
Еттинчи масала. Ишсизликни камайтириш ва бандликни таъминлаш, аҳолининг (кам таъминланганлар, ёлғиз қариялар, уй-жойи йўқлар) ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида Туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи С.Айтбаев ҳисобот берди
Саккизинчи масала. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларнинг ижросини ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Томди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Норқулов ҳисобот берди
Бошқа масалалар.