Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТУМАНДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Маданият бўлимида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва Пробация оилиги давомида Пробация ҳисобидаги ёшлар ҳамда пробация назоратидаги шахслар билан Туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда "Энтер энгинееринг" корхонаси ҳамкорлигида меҳнат ярмарка ташкил этилди.

Ярмаркада Ентер энгинееринг корхонаси 100 а яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига ишсиз фуқаролар жалб этилди.

Меҳнат ярмаркасида туман ҳокими в.б О.Умаров сўзга чиқиб меҳнат ярмаркасини очиб бериб, ушбу корхона тўғрисида тушунчалар бериб ўтидилар.

Шунингдек, "Уйчи" тажрибасини жорий этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш ва бошқа иш ўринларига ишга таклиф этилиб имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида жами 40 га яқин фуқароларнинг рўйхатлари шакиллантирилиб дастлабки хужжатларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.