Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари шунингдек, ўзига хос хусисиятлари мужассамлигини намоён этиш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида 9-14 сентябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида “Хон атлас” фестивали ўтказиш тўғрисида топшириқ берилган. Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш ва вилоят бошқармаси топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман БУСМ билан биргаликда Томди тумани 15-сонли мактаб спорт залида 13-сентябрь куни ташкилот ва корхоналарда, мактабларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол туридан мусобақа ўтказилди. Мусобақада 1-уринни эгаллаган туман тиббиёт бирлашмасига, 2-уринни эгаллаган 6-сонли мактабга, 3-уринни эгаллаган БУСМ жамоаларига диплом ва совғалар топширилди.