Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларини таъминлаш мақсадида муайян ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бугун олдимизда турган долзарб вазифалардан бирига айланган.
Шу мақсатда туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Доспанбетова томонидан тумандаги аёллар дафтарида рўйхатда турадиган хотин-қизлар билан учрашиб, яшаш хонадонларини таъмирлашлари учун шифер ва эшикларда амалий ёрдам берилди.