Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Навоий вилояти Томди туманида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишни тизимли ташкил этиш ва ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Маденов иштирокида брифинг ташкил этилди.

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармони,          2023 йил 11 сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли қарори ижросини Томди туманида бажарилиши.

         “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халққа хизмат қилиши шарт бўлган адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби ғоялар акс этган.

         Хусусан, келгуси етти йилликда иқтисодиёт ҳажмини икки баробар ошириш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни икки баробарга камайтириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини юз фоизга етказиш каби қатор вазифалар белгиланган.

Стратегияда белгиланган мақсад-вазифалар Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини амалга ошириш учун ўзига хос “йўл харитаси” вазифасини ўтайди. Мазкур стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотларнинг энг устувор вазифаси этиб белгиланди. 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон-2030”стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, мақсадида Томди туманида 2023 йилга амалга оширилиши белгиланган вазифалар бўйича 4 та бўлим 12 та мақсад 17 та  банддан иборат комплекс чора-тадбирлар дастур ишлаб чиқилди ва дастурининг ижроси бўйича туман ҳокимининг 2023 йил 21 сентябрда 68-5-75-Q-23 сонли қарори қабул қилинди.

         “Ўзбекистон-2030”стратегиясининг белгиланган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш чоралари белгиланди.

  1. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РОЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

          Стратегияда белгиланган эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниб келинмоқда.

         Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматлари йўлга қўйилган.

         Нуронийларга тизимли равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиб берилган, “Нуронийлар маскани” мажмуасида ва маҳаллаларда турли маданий маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

         Ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида “Уч авлод учрашувлари”, “Оталар жасорати – ибрат намунаси”, “Ўнта ёшга – бир нуроний” ҳаракати каби маънавий-тарбиявий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

         Туманда жами ишсиз ёшлар сони:  2024 йил холатига жами 127 нафар аниқланган.

  1. “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича:

  2024 йил 6 ойлик давомида Ёшлар дафтари”га 44 нафар ёшлар киритилди.

          Ёшлар дафтарига киритилган 44 нафар ёшларнинг 37 нафар                      (84 %)ига турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатилиб “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

          Ҳозирги кунда “Ёшлар дафтари”да 7 нафар ёшлар қолмоқда ва ушбу ёшларнинг муаммоларини ечими бўйича туман сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

  1. “Ёшлар жамғармаси”ни юритиш бўйича:

  Томди туманида йил бошидан 150 млн сўм шакллантирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 120 млн сўм турли йўналишларда сарфланган.

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелда ўтказган Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларни айниқса хаётда ҳалиям ўз ўрнини топа олмаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор ҳамда корҳона ва ташкилот раҳбарларига бириктириш бўйича топшириғига асосан тумандаги “қизил” тоифадаги 24 нафар ёшлар 6 нафар раҳбарларга бириктирилди. Жумладан;

         “Шарқ” ОФЙдан 3 нафар ёшлар туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаровга;

“Томдибулоқ” ОФЙдан 10 нафар ёшлар туман ҳокими в.б О.Умаровга;

         “Ақтов” ҳамда “Сукетти” ОФЙларидан 2 нафар ёшлар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи С.Айтбаевга;

         “Кериз” ОФЙдан 3 нафар ёшлар туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Базарбаевга;

“Шиели” ОФЙдан 2 нафар ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Джумамурадовга;

         “Аяққудуқ” ОФЙдан 4 нафар ёшлар туман солиы инспекцияси бошлиғи Қ.Холмуминовга бириктирилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қ.Қуранбаев бошчилигида 2022-йил 16 мартдаги “Ёшлар ўртасида китобхонлик, маданият ва санъат, интелектуал ўйинлар, ахборот технологиялари, спорт турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиши баёни ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

         Жумладан, жорий йилда Ёшлар ишлари агентлиги Томди туман бўлими маҳалладаги ёшлар етакчилар томонидан “Ёшлар ўртасида китобхонлик, маданият ва санъат, интелектуал ўйинлар, ахборот технологиялари, спорт турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 5 босқичли маҳалла-сектор-туман-вилоят-республика босқишлари режа-график асосида бўлиб ўтди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган тадбирларнинг туман босқичи мусобақа ва танловлари якунланиб ҳозирда туманимиз ёшлари вилоят босқичида иштирок этди.

  1. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

  Бугунги кунда туманда 234 нафар ишсизлар мавжуд бўлиб, меҳнат бозорига кириб келувчи 129 нафар фуқаролар билан жами 363 нафар аҳолини бандлиги таъминланади.

Бу борада Президентимизнинг ПҚ-7-сонли қарорига асосан жорий йилда 2246 та иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашни белгилаб олганмиз.

Туманда 2024 йилда январ-июн ойларида 210 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисоби бўйича 44 та иш ўрни яратилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш ўринлари ҳисоби бўйича 127 та иш ўрни яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисоби бўйича 39 та иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                       5-октябрдаги 799-сонли қарорга асосан 67 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Бундан ташқари, ўз меҳнати асосида касб билан шуғулланаётган ёки шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб,            359 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали рўйхатдан ўтказилди.

2024 йилда оилавий тадбиркорлик йўналишида 131 та жисмоний шахсларга жами 3,9 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар маблағлари ажратилди.

Туман бўйича 2024 йилнинг 23 июл ҳолатига жами 67 та  кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтиб, ўз фаолиятини бошлади.

 

 

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

Туманда Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш мақсадида 2024 йил бахор мавсумида жами 842 минг дона дархат кучат буталари экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 14 минг 350 дона қайрагоч, 940  дона тут, 3900  дона мевали дарахатлар ва 822 минг 410 дона бошқа турдаги маназарали дарахт кучатлар экилиши белгиланган бўлиб бугинги кунда 9924 дона қайрогоч, 5824 дона тут, 2708 дона мевали дарахтлар, 810617 дона саксавул кўчатлари, 252 дона ясень, 517 дона чинни гужум, 744 туя, 300 дона акация, 180 дона бодом, 20337 дона бўталар, 37 дона арчалар экилди.

  “Яшил белбоғ” ва “Жамоат парк”ларини  барпо этиш учун туманнинг “Сукетти” ОФЙ худудидан 1.2 га ер майдонлари белгиланиб, бугунги кунда “Сукетти” ОФЙда “Ёшлар боғи” ташкил этилди.

  1. “ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ” ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ

      Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича хусусан, истиқболда экстремал об-ҳаво ҳодисалари–эрта баҳорда тоғ кўллари тошиши, сув тошқини, сел, кўчки, шунингдек, ёзги вегетация даврида қурғоқчилик, ўрмон ёнғини, чанг-туз бўронларининг олдини олиш максадида, вилоят ичши ҳайъатининг 2024 йил 20-июндаги № 03-03/256 баёнига асосан Томди тумани ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги 4Р61 “Преке қ. - Аяққудуқ қ. - А379 автойўли (126 км) Қорақата темир йўл станциясига - Жангелди қ.- А380 автойўли (404 км)” автомобиль йўлининг 85-88, 95-96, 104-105 ва 205-207 кмлари оралиғида, 4Р209 «Зарафшон ш. - Довғизтов қ. - Болокарак қ.» автомобиль йўлининг 1 км.да жойлашган кўприкда содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари белгиланиб, бугинги кунда лойҳа олди ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.