Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

 Бугун, 29-ноябр куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни-Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Орзумурод Умаров бошқариб борди. Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ иккинчи сессияси КУН ТАРТИБИ

Биринчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган 77-сонли йиғилиш баёни ва “йўл харитаси”нинг тумандаги ижроси ҳақида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Маденовнинг ҳисоботи тингланди.

 

Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарорининг 2024-йилнинг ўтган даври давомида тумандаги ижроси тўғрисида О.Маденовнинг ҳисоботи тингланди.

 

Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 2 октябрдаги “Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан” 01-10/43-сонли ахборотномаси тўғрисида Ж.Калжанов – Навоий ҳудудий электр тармоклари корхонаси АЖ Томди участка электр таъминоти корхонаси бошлиги, М.Базарбаев – мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, М.Норкулов – Томди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Д.Хайриев - Навоий сув таъминоти МЧЖ Томди туман бўлими бошлиқларининг ҳисоботи тингланди.

 

Тўртинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 2 октябрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” 01-10/44-сонли ахборотномаси тўғрисида О.Нурматов –«Аяққудуқ» овул фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси, К.Жумагулов - «Шиели» овул фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиларнинг ҳисоботи тингланди.

 

Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли Фармони ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаров ҳисобот берди.

 

Бошқа масалалар