Бугун, 27-декабр куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни-Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Орзумурод Умаров бошқариб борди. Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ учинчи сессияси КУН ТАРТИБИ
Биринчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-430-сонли қарори ижроси тўғрисида туман ҳокими ҳисоботи тингланди.
Иккинчи масала“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳақида. –туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғини ҳисобот берди.
Учинчи масала. Томди тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил ижроси тўғрисида иқтисодиёт ва молия бўлимининг ҳисоботи тингланди.
Тўртинчи масала. Томди туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида иқтисодиёт ва молия бўлимининг ҳисоботи тингланди.
Бешинчи масала. Томди туманида бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги ҳамда солиқ қарздорлигини бартараф этиш юзасидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги ҳақида Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳисобот берди
Олтинчи масала. 2024-йилнинг давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида туман прокурорининг ҳисоботи тингланди.
Еттинчи масала. Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тўғрисида Томди туман ички ишлар бўлими бошлиғи ҳисобот берди.
Саккизинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли Фармони ижроси юзасидан туман тиббёт бирлашмасида олиб борилган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳисобот берди.
Туққизинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 14 октябрдаги 24/24-171-сонли мажлис баёни ва вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 24 октябрдаги 01-16/309-ХДФУ чора-тадбирлар режаси ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижроси юзасидан туманда олиб борилган ишлар тўғрисида
Унинчи масала. Томди туманида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида амалга оширилган ишлар ҳамда ёрдам кўрсатилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатидан чиқариш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими ҳисобот берди.
Бошқа масалалар