Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТОМДИ ТУМАН ҲОКИМИ ОРЗУМУРОД УМАРОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА ЙУЛЛАГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

 

 Бетакрор диёримизга янги–2025 йил кириб келмоқда.

  Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни янги орзулар, янги режалар, қувончу шодликлар улашиб кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этаман!

Поёнига етаётган 2024 йилда туманимиз ҳаётида яхши кунлар, ўлкан ютуқ ва марралар кўп бўлди.

        “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида белгиланган вазифаларни бажаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этдик.

Халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига 2024 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик.

Шунингдек, Замонавий корхоналар, йўллар қурилди.

Таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари барпо этилди.

Туманимизда, хорижий давлатлар ўртасида Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўлида дўстлик ва ҳамкорлик янада кучайди ва туманимизнинг нуфузини ошириш учун салмоқли ишлар қилинди.

Бунинг натижасини бугун ҳар бир инсон ва оила, ҳар бир жамоа ўз мисолида кўрмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда, энг муҳими,  одамларимизнинг эртанги кунга ишончи ортмоқда.

Шунингдек, тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби биносига қўшимча 140 ўринли ўқув блоги қурилиб фойдаланишга топшириш арафасида турибди.   

Йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида халқаро аҳамиятдаги йўлларни, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш, қум йўлларни шағаллаштириш, шағал йўлларни асфальтлаштириш бўйича “Сукетти”, “Ақтов” ва “Керегетов” овул фуқаролар йиғинларида ички йўллар таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.

Тумандаги "Томдибулоқ" ОФЙ Ўртақудуқ, Қазбек би, Айтеке би ва А.Навоий кўчаларида замонавий тунги ёритгич чироқлари(қуёш панелли) ўрнатилди.

Туманнинг “Шарқ”, “Аякқудуқ”, “Шиели”, “Керегетов”, “Кериз”, “Сукетти” ОФЙлари марказлари ва “Томдибулоқ” ОФЙ “Наврўз”, “Толеби”, кўчалари ҳамда “Янги Томди” қўрғони марказида замонавий болалар майдончалари  қурилиб фойдаланишга топширилди.   

Шунингдек Утемурат ва Жириқ овулларида ҳудуд аҳолиси учун 203 метр ер ости қудуғи қазилиб, ҳажми 50 тонналик сув минораси ўрнатилди.

Узоқ йиллардан буён овулда тоза ичимлик суви муаммо эди, бугунги кунда ҳудуд аҳолисининг ушбу муаммоси ижобий ҳал этилди. Натижада 1017 нафар аҳоли сув билан таъминланди. “Шиели” овулидаги 10 квт “Баймен” трансформатор хаво электр узатиш тармоқлари 0,8 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ишларини амалга оширилди.  

 

Таълим соҳасида:

Жорий йилда асосий фан олимпиядасидан математика, ўзбек-тили ва қозоқ тили ва адабиёти фанларидан 4 нафар ўқувчимиз вилоятда фахрли               1-ўринни қўлга киритди.

2024 йилда “олий” тоифали ўқитувчилар сони 33 нафардан 45 нафарга,  “биринчи”  тоифали ўқитувчилар  49 нафардан 70 нафарга етказилди.

  

тиббиёт соҳасида:

2024 йилда туман тиббиёт бирлашмасидаги тор мутахассисларини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш мақсадида ходимларни режа асосида  ўқишларга жалб қилиш.

“Керегетов”  ОФЙда Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга Оилавий шифокорлик пункти қурилиб фойдаланишга топширилди. Мазкур маҳаллага хизмат кўрсатувчи энг яқин оилавий шивокорлик пунктида 570 хонадон бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди.

 

Хорижий инвестициялар йўналишида

Томди тумани учун 2024 йилда 38,8 млн Ақш доллари киритиш режа қилинган бўлиб, бугинги кунда Кипр давлати билан ҳамкорликда “NEO FOS” МЧЖ томонидан Фосфоритни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 2024 йилга 42,5 млн Ақш доллари туғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди.

 

Яъна шуни айтиб ўтиш керакки жорий йилнинг 31 октябр ва 1 ноябрь кунлари  ҳурамтли Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-430-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур Президентимиз қарорида Туманимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан; “Томдибулоқ” овулида яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган 67 та хонадонни қайта қуриш ва аҳолини кўчириш масаласи ҳал этилди.

Шунингдек,  “Шарқ” овул фуқаролар йиғини Шарқ массивида 330 ўринли янги мактаб  қурилиши режалаштирилган.  

 Бир сўз билан айтганда, ўтаётган йил туманимиз тарихида ёрқин из қолдирган йил бўлди.

Шу боис эски йилимизни шукроналик ва розилик билан кузатмоқдамиз.

                        

 Ҳурматли дўстлар!

    Янги кириб келаётган 2025 йилда Томди туманимизни янада обод ва кўркам қилиш, инсон қадри ва фаровонлиги учун халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз.

2024 йил поёнига етар экан, барчангизга миннатдорлик изҳор этаман ва энг яхши тилакларимни йўллайман!

 

Янги йил остонасида туриб, туманимиз равнақи учун фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган барча соҳа вакилларига, ишларида омадлар, зафарлар тилайман!

  

Азиз ва қадрдон тумандошларим!

Барчангизга яна бир бор мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахту камолини кўриш насиб этин!

Қалбингизга қувонч, дастурхонингизга қут-барака, оилангиздан шоду-хуррамлик аримасин!

Гўзал ва бетакрор юртимиз доимо тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг халқимиз ҳамда ҳурматли Президентимиз ҳамиша омон бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизлар!