Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Алимент ундируви самарали ташкил қилинмоқда!  

 

Президентимизнинг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармони асосида алимент ундирувларни мониторинг ва назорат қилиш бўйича янгича механизм жорий этилган бўлиб, унга кўра, алимент ундирувлари самарадорлиги ошди, тўловларни ўз вақтида тўламаётган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кучайтирилди.

 

Хусусан, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар салмоғини ошириш, алимент қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатларининг сони ва суммасини кескин қисқартириш, бу тоифадаги ижро ҳужжатларини қонуний ҳал қилиш орқали ундирувчиларнинг ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармасида алимент ундируви фаолиятини мувофиқлаштирувчи Штаб (01.02.2025 йилдан) тузилди.

 

Жорий йилнинг 1 феврал кунидан ҳозирга қадар Бюронинг Томди туман бўлими томонидан қарздор оталардан қарийб 152 млн. сўмлик алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.

 

Бундан ташқари, алимент пулларини ундириш мақсадида 24 нафар қарздорларнинг иш ҳаққиларига қаратилди.

 

Шу каби, алимент тўловларидан қарздорлиги юқори бўлган қарздорларга тегишли бўлган 2 та автотранспорт воситаси ва 4 та кўчмас мулки хатланиб, савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

Вояга етмаган фарзандларнинг алимент тўловидан бўйин товлаган

2 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

 

Шу билан бирга, ижро ҳаракатлари давомида мавжуд муаммоларга ўзгача ёндашилиб, 3 та оилалар яраштирилди. 

 

Ҳозирда бундай амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти Томди туман бўлими